“Сифат — бу бир марталик ҳаракат эмас, балки тизимли фикрлашга асосланган узлюксиз такомиллаштириш жараёнидир”
Deming W.Ye. Out of the Crisis. MIT Press, 1986. – 94 p.
“Таълим муассасалари бошқарув фаолияти самарадорлигини турли кўрсаткичлар орқали баҳолаши мумкин. Бир томондан, таълим муассасалари бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолаш фақат бошқарувга доир кўрсаткичлар билан амалга оширилиши мумкин, яъни, режалаштириш, ташкиллаштириш, назорат, тартибга солиш, бошқарув аппарати таъминоти учун нисбатан кам харажат қилиш ва ҳоказо. Иккинчи томондан, бошқарув самарадорлиги таълим муассасасидаги педагогик жараёнларнинг ўзгариш динамикаси, ресурсларнинг натижавийлиги, ўтказилаётган ислоҳотларнинг ҳар бир шахс учун таъсир даражасига боғлиқ”
Маткаримов Ж.Ш., Шарофаддинов Ш.А. таълим жараёнида бошқарув фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид назарий қарашлар. Замонавий таълим 2015 й, № 3. – 14 б.
“Раҳбар бошқарувини ўрганиш психологияда стандартлаштирилган методикалардан фойдаланилган ҳолда эмпирик тадқиқотлар ўтказишни тақазо этади. Шунинг учун раҳбарнинг коммуникатив сифатларининг фаолият самарадорлиги кўрсаткичига ўрганишга асосланган тадқиқотлар мураккаб жараён ҳисобланади”.
Низамова Ш.И. Таълим муассасалари бошқаришнинг педагогик-психоло- гик омиллари. Таълим ва инновацион тадқиқотлар, 2023 й, № 9. – 209 б.